Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2478 марта ўқилди

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома паспорти

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони;

дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй);

кесишдан мақсад.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландликдаги танасининг диаметри, см (дарахтларни ноқонуний кесишда дарахт танасининг ер билан туташган жойидаги диаметри олинади)

Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори

(белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда)

кам қимматли дарахтлар тури учун: айланта, акация, япон софораси, терак ва бошқалар

қимматли (ёғочбоп) дарахтлар: ёнғоқ, писта, бодом, қарағай, барча турдаги арчалар, шарқ биотаси, эман, чинор, шумтол, оққайин, каштан, лола дарахти, магноли, форзиция ва тут ва бошқалар

4 см гача

0,2

0,4

4,1 — 8

0,3

0,6

8,1 — 12

0,4

1,0

12,1 — 16

0,6

1,3

16,1 — 20

1,0

1,8

20,1 — 24

1,5

2,5

24,1 — 28

1,8

3,5

28,1 — 32

2,3

4,5

32,1 — 36

3,3

5,5

36,1 — 40

4,4

6,5

40,1 — 44

5,2

8,0

44,1 — 48

6,2

9,5

48,1 — 52

7,2

10,5

52,1 — 56

8,2

11,5

56,1 — 60

9,2

13,5

60,1 — 64

10,5

14,5

64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади.

Буталарнинг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш;

б) ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда ва жойларга рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчатларини экиш (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатнома берилган йилнинг 31 декабрига қадар

12.

Изоҳ:

I. Дарахтлар ва буталарни кесиш — бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиб олиб ташлаш.

II. Ушбу паспорт қоидалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга;

питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга;

юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга.

III. Дарахтлар ва буталарнинг қуйидаги тоифалари ўрмон фондига кирмайди:

шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;

темир йўллар ва автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган ҳудудларидаги иҳота дарахтзорлар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтлар ва бутазорлар;

томорқа ер участкаларидаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ва бутазорлар.

IV. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг рухсатномаси асосида мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган тўловларсиз амалга оширилади. Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди.

Дарахтлар ва буталарни кесишга бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади.

Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар кўчиришнинг имкони бўлмаса Давлат экология қўмитаси органлари томонидан рухсатномалар расмийлаштирилади.

 

 

Chat